Nội dung text Конститутциявий ҳуқуқ. Маматов Х. 2018..pdf
Худоёр М АМ АТОВ ҲУҚУҚ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ Ю РИСТЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ Худоёр МАМАТОВ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ ДАРСЛИК Т ош кен т- 2018
УЎК: 342.4(075.8) КБК: 67.400 М 2 3 М ам ятов, Х удоёр К онституциянин ҳуқуқ: дарслик / Х.Т. Маматов. - Тошкент: У ипй-тесИ а тагка21, 2018. - 528 б. М асъул м уҳаррир: А .Х.С аидов, ю .ф .д., академик Т ақризч илар: Х.Т.Одилқориев, профессор А .С.Турсунов, ю .ф .д. !Г.С.Исмаилова, ю .ф.д. М азкур дарслик давлат ва ҳуқуқ соҳасидаги, шу жумладан конституциявий ҳуқуққа оид ҳозирги замон илмий концепцияларини ш юбатга олган ҳолда тайёрланди. Ж умладан, Конституция ва унинг мазмун-моҳиятини ташдан этишдаги анъанавий ёндашувлар билан бир қаторда янги муаммолар ҳам да нуқгаи назарларни қамраб олган. Ш унингдек, дарсликда Ў збекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган конститу/циявий-хуқуқий ислоҳотлар, давлат қурилиши ҳамда суд-ҳукуқ соҳасидаги демократик ўзгаришлар ў з ифодасини топган. Дарслик талабапарга, магистрант ва юридик олий таълим муассасалари ўқитувчиларига, мутахассисларга, шунингдек, конституциявий хуқуқ масалаларига қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган. Дарслик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2018 йил 27 октябрдаги 1-сонли ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази Кчмий кенгагиининг 2017 йил 29 ноябрдаги 3-сонли царорларига асосан нашрга тавсия этилган. 18ВЛ 978-9943-5132-4-2 © Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги © Ю ристлар малакасини ошириш маркази © “УишГ-тесИа тагкаг!” нашриёти, 2018 йил
КИРИШ Ўзбекистон Республикаси суверен давлат сифатида демок- ратик ривожланиш йўлидан илгарилаб бораётганига, янги маърифий жамият қураётганига чорак асрдан ошди. Ўтган тарихий давр давомида адолатли давлатчилик ва инсонпарвар хуқуқий тизим шаклланди. Янги давлат барпо этиш соҳасидаги ютуқлар ичида мамлакатда қагьий конституциявий тузум шаклланганлиги эътиборга лойиқ энг муҳим марра, десак муболаға бўлмайди. Конституциявий тузумнинг шаклланиш ва мустаҳкамланиш жараёни мамлакатда барқарорлик, осойишталик ва ижтимоий- хуқуқий тартиботнинг таъминланиши баробарида амалга ошганн диққатга сазовор. Бошқача айтганда, бир томондан, юртимизда Конституция асосида тартиб ўрнатиш, ижтимоий муносабатларни конституциявий ўлчовлар доирасида баҳолашга ўрганиш натижасида конституциявий тузум вужудга келди, иккинчи томондан, бундай тузум ҳукм сурган шароигда жамиятда тартиб- интизом, тинчлик-осойишталик ва ривожланишни таъминлаш имкониятлари яратилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидлаганидек, “Мустақил ва суве- рен давлат сифатида ривожланишимизнинг машаққатли ва ша- рафли йўлида эришган барча ютуқларимизни, энг аввало, Конс- титуциямиз билан боғлашимиз, албатта, бежиз эмас... Консти- туциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизим;й, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди. Бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳия- тимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бормоқда. Буларнинг барчаси, энг аввало, Бош қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижасидир” 1. 1 Мирзиёев Ш.М. Конституция - эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиршшшнг мустаҳкам пойдеворидир. - Т., 2018, 5-6-бетлар. 3