Nội dung text Жиноят таркиби бўйича квалификация қилиш масалалари. Матмуратов Б.Д. 2019..pdf
МАТМУРАТОВ БОТИР ЖИНОЯТ ТАРКИБИ БЎЙИЧА КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ J
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ МАТМУРАТОВ БОТИР ДЖОДДАСОВИЧ ЖИНОЯТ ТАРКИБИ БЎЙИЧА КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ Тошкент LESSON PRESS 2019
Ўкув қўлланма Тошкент давлат юридик университета Ўкув-услубий Кенгаши томонидан 2019 йил 25 июндаги 5-сонли баённомаси билан тасдиқланган ва нашрга тавсия этилган. УДК: 373.1(075) ББК: 67.411 М24 Матмуратов Б.Д.. Жиноят таркиби бўйича квалификация килиш масалалари. Ўкув кўлланма. // - Т.: Lesson press. 2019.- 104 бет. ISBN 978-9943-5075-0-0 Тақризчилар: Б.Ж.Ахраров - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази профессори, ю.ф.д. Х.М.Абзалова - Тошкент давлат юридик университета Жиноят ҳуқуки ва криминология кафедраси, доц.в.б., ю.ф.н. Масъул мухаррир: ю.ф.н., доцент С.С.Ниёзова Ушбу ўкув кўлланмада жиноят таркиби - жнноятии квалификация килишнинт асоси, жиноятнинг объекти. объектив томони, субъекта ва субъекгив томони бўйича квалификация қилишнинг айрим жиҳатлари, хато ва унинг жиноий-ҳукукий ахамияти, нормалар ракобати мавжуд бўлганида килмишни квалификация килиш каби масалалар баён этилган. Мазкур ўкув кўлланма олий ва ўрта махсус ўкув юрти тазабалари, докторантлар, мустакил изланувчилар, илмий ходимлар, жамоат бирлашмалари хамда ҳукукни муҳофаза килувчи орган ходимлари учун мЎлжалланган. УДК: 373.1(075) ББК: 67.411 ISBN 978-9943-5075-0-0 © Матмуратов Б.Д. 2019 ©ТДЮУ, 2019
МУНДАРИЖА: СЎЗБОШИ................................................................................................................. 4 1- §. ЖИНОЯТ ТАРКИБИ - ЖИНОЯТНИ КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ АСОСИ СИФАТИДА...............................................................6 2- §. ЖИНОЯТНИНГ ОБЪЕКТИ БЎЙИЧА КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ....................................................................................25 3- §. ЖИНОЯТНИНГ ОБЪЕКТИВ ТОМОНИ БЎЙИЧА КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ.............................................38 4- §. ЖИНОЯТ СУБЪЕКТИ БЎЙИЧА КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ...................................................................................................... 55 5- §. ЖИНОЯТНИНГ СУБЪЕКТИВ ТОМОНИ БЎЙИЧА КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ.............................................70 6- §. ХАТО ВА УНИНГ ЖИНОИЙ-ҲУҚУҚИЙ АХДМИЯТИ............. 86 7- §. НОРМАЛАР РАҚОБАТИ МАВЖУД БЎЛГАНИДА ҚИЛМИШНИ КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ................ 90 ФОЙДАОАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.......................................99 з
СЎЗ БОШИ Мамлакатимизнинг демократик янгилашдаги энг муҳим йўналишларидан бири - бу қонун устуворлиги ва конуний- ликни мустаҳкамлаш, инсон ҳукуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини изчил яхшилашдан иборат. Юртимизда ҳуқуқий давлат асосларини янада такомиллаш- тириш ва аҳолининг хукуқий онги ва маданиятини юксалтирии1 ҳал килувчи вазифа бўлиб, бунда суд-ҳуқук ислоқотлари муҳим ўрин эгаллайди ва мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб мазкур йўналиш aJIoҳидa эътибордадир. Жумладан, суд-ҳуқук тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳукуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Конституциямизнинг 26 йиллигига бағишланган танта- нали маросимда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев, “Буюк сохибкирон Амир Темур бобомиз Оксарой пештоқига “Адолат - давлатнинг асоси ва хукмдорлар шиоридир1”, деган ҳикматли сўзларни ёздиргани бежиз эмас, албатта. Ушбу улуғвор ғоя инсон қадр-қимматини олий даражага кўтариш борасидаги амалий ҳаракатларимиз пойдеворига айланди”,- деб таъкидлаган эдилар. Дарҳакиқат, Ўзбекистон Рсспубликаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони асосида тасдикланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлан- тиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 2.3-бандида ҳам “Жиноят ва жиноят- 1 М ирзиёев Ш.М .“Билимли авлод - буюк келажакнинг, тадбиркор халк - фаровон хаётни дўсгона ҳамкорлик чса тараққиётиинг кафолатидир”. // Узбекисзон Республика Констигуцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдг маърузаси // Х алқсўзи. - 2018. - 7 декабрь. 4