PDF Google Drive Downloader v1.1


Báo lỗi sự cố

Nội dung text Сиёсий ва хуқуқий таълимотлар тарихи. Муҳиддинова Ф.2012.pdf

ФЕРУЗА МУХИТДИНОВА СИЁСИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ ДАРСЛИК
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ ФЕРУЗА МУХИТДИНОВА СИЁСИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ Олий ўқув юртлари ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабалар учун ДАРСЛИК Тошкент 2012
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирли- гининг 21.10.2010 йилдаги 396-сонли буйруғига асосан берилган Гувоҳно- мага биноан дарслик сифатида 396-44-сон билан рўйхатга олинган ва нашр қилишга рухсат берилган. Тошкент давлат юридик институти Ўқув-услубий Кенгашининг 2011 йил 27 январдаги 6-сонли қарорига кўра нашрга тавсия этилган. УДК. 340.12(075)(575.1) ББК 67.3 Мухитдинова Феруза Абдурашидовна Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи. Дарслик. -Т.: ТДЮИ нашриёти, 2012. - 304 бет. Сарлавҳада: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, ТДЮИ. Тақризчилар: ю.ф.д. Рахимов Фахри Ҳайдарович ю.ф.н. Каримова Омина Абдурахимовна Мазкур дарсликда сиёсий-ҳукуқий таълимотлар тарихи фанининг предмети, мақсад ва вазифалари, Қадим давр сиёсий-ҳуқуқий таълимот- ларининг шаклланиши ва ривожланиши, ўрта аср сиёсий-ҳуқуқий таъ- лимотлари, Шарқ ва Ғарб мамлакатларининг сиёсий-ҳуқуқий таълимот- ларининг асосий хусусиятлари, жаҳон сиёсий-ҳуқуқий таълимотларининг асосий ғояси адлолатли давлат бошқаруви, одил ҳукмдор. суд ва судлов, қонунчилик ҳақидаги ғояларнинг ривожи, янги давр сиёсий-ҳуқуқий ғоя- лари ва ҳозирги давр Ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ масалаларининг ўрганганлиги қайд этилган. ISBN 978-9943-380-31-8 © Мухитдинова Феруза Абдурашидовна, 2012 й. © Тошкент давлат юридик институти, 2012 й.
КИРИШ Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи ҳуқуқшунослик фани ҳисобланади. Лекин бу фан ривожланишига ҳуқуқшунослардан таш- кари файласуфлар ҳам катта ҳисса қўшишган. Пифагор, Гераклит, Демокрит, Суқрот, Афлотун, Арасту, Эпикур, Конфуций, Августин, Гоббс, Кант сингари бир қатор файласуф ва мутафаккирлар караш- лари айни чоғда сиёсий-ҳуқуқий таълимотлар тарихида ҳам муҳим ўрин тутади. Маълумки, сиёсат, давлат, ҳуқуқ, қонунчилик соҳалари юрис- пруденция, фалсафа, социология, сиёсатшунослик, этика сингари турли гуманитар фанларнинг ўрганиш объекти ҳисобланади. Айни чоғда бошқа фанлар билан ўзаро алоқада бўлган ҳар бир фан ўзининг ўрганиш предмети ва усулларидан келиб чиққан ҳолда бу умумий соҳаларга нисбатан ўзига хос илмий ёндашувга, алоҳида предмети ва мавзуига эга бўлади. Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи фани ҳуқуқшунослик фанлари тизимида бир вақтнинг ўзида ҳам тарихий ҳам назарий йўналишдаги мустақил илмий-ўқув фани ҳисобланади. Ушбу ҳуқуқий фан доирасида давлат, ҳукуқ, сиёсат ва қонунчиликнинг пайдо бўли- ши ҳамда ривожланиши тарихи сиёсий ва хуқуқий назарияларнинг тарихий шаклланиш жараёнлари билан боғлиқликда тадқиқ этилади. Сиёсий-ҳуқуқий таълимотлар тизими назарий расмийлашган фан мажмуи сифатида, илмий билиш даражаси ва хусусиятига кўра сиёсий ва ҳуқуқий воқеликнинг тасаввур, туйғу, ишонч, кайфият, фикр сингари бошқа шаклларидан фарқланади. Назария даражасига кўтарилмаган кундалик онгнинг бундай шакллари, гарчи сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи предмети доирасида бўлмасада, ҳам тегишли назарияларнинг шаклланиши билан боғлиқ маълум бир вазиятни тушуниш ва идрок этишда муҳим ҳисобланади. 3

Tài liệu liên quan

x
Báo cáo lỗi download
Nội dung báo cáo



Chất lượng file Download bị lỗi:
Họ tên:
Email:
Bình luận
Trong quá trình tải gặp lỗi, sự cố,.. hoặc có thắc mắc gì vui lòng để lại bình luận dưới đây. Xin cảm ơn.