PDF Google Drive Downloader v1.1


Báo lỗi sự cố

Nội dung text Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Хабибуллаев Д.2010.pdf

Д А В Л А Т Ж О Н Ю Л Ч И Б О Е В И Ч Х А Б И Б У Л Л А Е В ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ (саволлар ва жавоблар)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ ДАВЛАТЖОН ЮЛЧИБОЕВИЧ ХАБИБУЛЛАЕВ ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ (саволлар ва жавоблар) TDYU AXBOROT'RESURS MARKAZ1 ! ТОШКЕНТ-2010
Тошкент давлат юридик институти ўқув-услубий кенгашининг 2010 йил 29 апрелдаги 9-сонли қарорига кўра нашрга тавсия этилган. Д.Ю.Хабибуллаев Фуқаролик процессуал хукуки (саволлар ва жавоблар). Ўкув кўлланма. -Тошкент, ТДЮИ нашриёти, 2010. — 280 б. Масъул мухаррир: М.М.Мамасидднков - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти гуруҳ раҳбари, юридик фанлар доктори, профессор в.б. Такризчилар: З.Н.Эсанова - ТДЮИ “Фуқаролик процсссуал ҳуқуқи” кафедраси доценти, юридик фанлар номзоди Э.Эгамбердиев - Ўзбекистон Миллий Университети “Ҳукуқшунослик” факультети “Фуқаролик процесси” кафедраси профессори, юридик фанлар доктори Мазкур ўқув қўлланмада “Фуқаролик процессуал хукуқи” ўқув курсига тегишли бўлган ва ўқув курсидаги барча мавзуларни қамраб олган саволлар ва жавоблар, ҳар бир мавзуни тўлиқ ўзлаштиришга оид адабиётлар рўйхати берилган. Ўзбекистон Республикасининг Фукаролик процессуал хуқуқи фанини ўрганиш бўйича ёзилган мазкур ўқув қўлланма профессор- ўқитувчилар томонидан ўқитишнинг интерактив усулларидан кенг миқёсда фойдаланган ҳолда маъруза ва амалий машғулотларни қизиқарли ва самарали ўтказишга, талабаларни мавзуларни асосий мазмун- моҳиятини тез англаб олиши ва тушунишига, фукароларга ҳукукий маслаҳатлар ва бошқа турдаги юридик ёрдам кўрсатишда, олган билимларини амалда қўллашга ёрдам беради. Мазкур ўкув қўлланма нафақат талабалар учун, балки фукаролик ишлари бўйича судьяликка номзодлар, судьялар, прокуратура ходимлари, адвокатлар ва шунингдек кенг китобхонлар оммаси учун ҳам мўлжалланган. ISBN 978-9943-380-15-8 © Д.Ю.Ҳабибуллаев © Тошкеит давлат юридик институти, 2010 йил. 2
КИРИШ Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши ҳамда Асосий Қомусимиз - Конституциямизнинг қабул қилиниши муноса- бати билай инсон хуқук ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш устувор вазифа қилиб белгиланди. Шубҳасиз ушбу устувор вазифани амалга оширишда суд органларининг аҳамияти беқиёсдир. Шу боис- дан суд-ҳукуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан бири демократик ҳукуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш- даги судларнинг ролини юксалтиришдан иборат экан, бу борада одил суд- ловни амалга оширувчи судьяларнинг ҳақиқий мустақиллиги ва эркинли- гини таъминлаш, фуқароларниниг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхона, ташкилот ва жамоат бирлашмаларининг қонуний манфаатларини суд- лар томонидан самарали ҳимоя қилиш долзарб вазифалардан бири сифатида эътироф этилди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал қоиуичилиги ва “Судлар тўғрисида”ги 2000 йпл 14 декабрдаги қонуннинг қабул қилиниши судлар ихтисослашувининг жорий этилиши, яъни умумий юрисдикцияли судларнинг фуқаролик ишларини кўриб чиқадиган ва жиноят ишларни кўриб чиқадиган судларга ажратилишига, қонунларни ва суд амалиётини янада чуқур ўрганишга, шунингдек, ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар учун замонавий дарслик, ўқув, ўқув-услубий қўл- ланмаларни тайёрлаш, соҳа мутахассисларининг билим савиясини юксалтириб боришни тақозо этмоқда. Бу борада Президентимиз И.А.Каримов Ўзбекистон Республи- каси Конституциясининг 17 йиллигига бағишланган тантанали маро- симдаги маърузасида “давлат таълим стандартларини, ўқув дастур- лари ва ўқув адабиётларини такомиллаштириш, олий ва ўрта махсус таълим тизимида таълим йўналишлари ва мутахассисликларини бугунги кун талаблари нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш зарур’^лиги қайд этади. Ҳақиқатан ҳам мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш, уларни ҳар томонлама етук мутахассислар бўлиб етишида таълим ва тарбия бериш соҳасидаги дарсликлар, ўқув-услубий адабиётларни такомиллаштириш, уларни янги авлодларини яратиш муҳим вазифа- лардан биридир. Шу маънода юридик фанлар номзоди, доцент в.б. Д.Ю.Хабибуллаев томонидан “Фукаролик процессуал хуқуқи (савол- 1 Каримов И.А. Ўзбекистон Конституцияси - биз учун демократик тарақкиёт йўлида ва фуқаролик жамиятини барпо этишда мустахкам пойдевордир: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17 йиллигига багишланган тантанали мароснмдагн маъруза /2009 йил 5 дек./ -Т.: ‘Узбекистон”, 2009. -26 б. 3

Tài liệu liên quan

x
Báo cáo lỗi download
Nội dung báo cáo



Chất lượng file Download bị lỗi:
Họ tên:
Email:
Bình luận
Trong quá trình tải gặp lỗi, sự cố,.. hoặc có thắc mắc gì vui lòng để lại bình luận dưới đây. Xin cảm ơn.