Nội dung text Нотариат. 2018..pdf
1 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ МАМАРАИМОВА ГУЛРУХ МАХМУДОВНА НОТАРИАТ ўқув қўлланма ТОШКЕНТ – 2018
2 Тошкент давлат юридик университети Ўқув-услубий кенгашининг 2018 йил 27 февралдаги 5-сон қарори билан нашрга тавсия этилган. Нотариат. Ўқув қўлланма. – Тошкент, ТДЮУ нашриёти, 2018 йил. – 174 бет. УДК: 347.961(075.8)(575.1) Муаллиф: Мамараимова Гулрух Махмудовна Тақризчилар: О.Оқюлов – ТДЮУ Фуқаролик ҳуқуқи кафедраси профессори, юридик фанлар доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист. А.Мубораков – Тошкент вилояти Қибрай тумани 1-сонли давлат нотариал идораси катта нотариуси. Мазкур ўқув қўлланмада нотариат институтининг ҳуқуқий асослари, нотариал ҳаракатларнинг турлари ҳамда уларни амалга ошириш тартиблари, шунингдек чет эл элементи билан мураккаблашган нотариал ҳаракатларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган ҳамда унда нотариат институтига оид кейслар ва нотариал ҳаракатлардан намуналар келтирилган. Мазкур ўқув қўлланма юриспруденция соҳа мутахассислиги ўқувчилари, талабалари, шунингдек нотариал идора ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик фойдаланиши учун мўллажалланган. © Мамараимова Гулрух Махмудовна. © Тошкент давлат юридик университети, 2018.
3 МУНДАРИЖА Сўз боши....................................................................................................4 I боб. Ўзбекистон Республикаси нотариат институтининг ҳуқуқий мақомига умумий тавсиф.........................................................................................6 1.1. Нотариат институтининг ҳуқуқий асослари ...................................6 1.2. Нотариуснинг ҳуқуқий мақоми ........................................................8 1.3. Нотариуснинг жавобгарлиги .......................................................... 12 II боб. Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби.................................................................................... 14 2.1. Нотариал ҳаракатларнинг умумий қоидалари .............................. 14 2.2. Битимларни нотариал тасдиқлаш................................................... 23 2.3. Юридик фактларни тасдиқлаш....................................................... 42 2.4. Ижро хатларини ёзиш...................................................................... 44 2.5. Меросга оид ишларни юритиш....................................................... 52 2.6. Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар бериш............................................................................... 61 2.7. Протестга оид ишларни юритиш.................................................... 63 2.8. Бошқа нотариал ҳаракатлар ............................................................ 67 III боб. Нотариал ҳаракларни амалга оширишда чет эл нормалари ва халқаро ҳуқуқнинг қўлланиши ......................................................... 79 3.1. Нотариуслар томонидан чет эл нормалари ва халқаро ҳуқуқнинг қўлланилиши.......................................................... 79 3.2. Чет эл элементи билан мураккаблашган нотариал ҳаракатни амалга ошириш тартиби ...................................... 86 Иловалар................................................................................................. 89
4 CЎЗ БОШИ Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини оқилона ва тўлақонли амалга оширилишини таъминлашга кўмаклашувчи процессуал механизмлар тизимида нотариат алоҳида муҳим аҳамиятга эга. Нотариат субъектлар томонидан амалга ошириладиган юридик аҳамиятга молик ҳаракатларнинг қонунийлиги, мақсадга мувофиқлигини таъминлабгина қолмасдан, келгусида вужудга келиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олишга хизмат қилади. Шу сабабли ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясида нотариал органлар фаолиятини такомиллаштириш, ушбу хизматдан фойдаланувчилар учун қулайликлар яратиш, тизимда мавжуд муаммолар ечимини топиш масалаларига эътибор қаратилганлиги бежиз эмас. Нотариал фаолият тартиб-таомиллари зохиран формал – бюрократик жараёнлар тарзида номоён бўлсада, аслида уларга қатъий риоя қилиш кейинчалик вужудга келадиган низоларнинг олдини олишга хизмат қилади ҳамда ҳуқуқий демократик давлат белгиларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ҳар бир давлат ва жамият равнақи ёш авлоднинг камолоти, уларнинг маънавий баркамол авлод қилиб тарбияланганлиги ҳамда илмий салоҳиятига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Шу маънода, мамлакатимизда таълим тизимини, жумладан, юридик кадрлар тайёрлаш тизимини ҳам сифат жиҳатидан яхшилашга қаратилган кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Таъкидлаб ўтишимиз лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги ПҚ–1990-сон “Юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 28 апрелдаги “Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2932-сон қарорлари юридик кадрларни тайёрлаш тизими олдига юридик таълимнинг устувор йўналишлари бўйича талабаларнинг фундаментал базавий, шунингдек амалий касбий тайёргарлигини таъминлайдиган Дастур ва ўқув режалари асосида бакалаврлар, магистрлар тайёрлаш вазифасини қўйди.