Nội dung text Шартнома тузиш. 2021.pdf
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ ШАРТНОМА ТУЗИШ (Ўқув қўлланма) Таълим йўналиши: 60420100 - Юриспруденсия (фаолият турлари бўйича)
УЎК 340(075.8) КБК 67.3 Ўкув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 12-декабрдаги буйруғи билан нашрга тавсия этилган (538-427-сон). Шартнома тузиш (ўкув кўлланма) / Муаллифлар жамоаси О.Окюлов, Н.Имомов, Қ.Меҳмонов ва бошкапар/ проф. О.Окюловнинг умумий таҳрир остида. - Тошкент: ТДЮУ, 2021. Мазкур ўкув қўлланма шарткома тузиш билан боғлик жараёнларнинг ҳукукий асослари, тартиби ва шартларини, шартнома тузиш усуллари ва уларнинг расмийлаштирилишини ўзида ифодалайди. Шунингдек, унда шартнома тузиш боскчилари, оферта ва акцептни расмийлаштириш ва юбориш тартиби, дастлабки шартномани тузишга нисбатан талаблар, кимошди савдосида шартнома тузиш, интернет оркали шартнома тузиш, танлов еавдоларида шартнома тузиш, давлат харидлари бўйича шартномаларни тузиш ва расмийлаштириш, ташқари иқтисодий шартномалар тузишнинг ўзига хос хусусиятлари ёритилган. Ушбу ўкув қўлланма ўкитувчилар, хукукшунослар, талабалар ва шартнома тузиш казарияси ва амалиёти билан кизикувчилар учун мўлжалланган. Муаллифлар жамоаси: О.Окюлов (2, 4-боблар) Н.Имомов (1, З-боб Қ.Меҳмонов билан хаммуаллифликда) Б.Топилдиев (7-боб) К.Мехмонов (10-11-боблар, З-боб Н.Имомов билан хаммуаллифликда) Д.Ьабажонова (б-боб) А.Иброхимов (8-боб) © Муаллифлар жамоаси, 2021
МУНДАРИЖА 1- БОБ. ШАРТНОМА ТУЗИШ ТУШУНЧАСИ ВА МОҲИЯТИ........................ 4 2- БОБ. ШАРТНОМА МАТНИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНГА ҚЎЙИЛГ АН ТАЛАБЛАР.............................................................................................. 15 3- БОБ. ШАРТНОМАНИНГ ТУЗИЛИШ ПАЙТИ ВА ШАКЛИ.....................24 4- БОБ. ШАРТНОМА ОЛДИ МУЗОКАРАЛАРИ ЖАРАЁНИ........................44 5- БОБ. ОФЕРТА ВА УНИ ЖЎНАТИШ ТАРТИБИ..........................................48 6- БОБ. АКЦЕПТ ВА УНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ..........................................57 7- БОБ. ДАСТЛАБКИ ШАРТНОМАНИ ТУЗИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ .61 8- БОБ. КИМ ОШДИ САВДОСИДА ШАРТНОМА ТУЗИШ..........................68 Ю-БОБ. ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ ОРҚАЛИ ШАРТНОМА ТУЗИШ УСУЛЛАРИ........................................................................................................................80 Ю-БОБ. ИНТЕРНЕТ ОРҚАЛИ ШАРТНОМА ТУЗИШ ........................................88 I 1-БОБ. ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ШАРТНОМАЛАР ТУЗИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ................................................................................................ 98 з
1-БОБ. ШАРТНОМА ТУЗИШ ТУШУНЧАСИ ВА МОҲИЯТИ Фуқаролар ва юридик шахслар ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг вужудга келиши муайян воқеа ёки ҳодисага асосланади. Бундай воқеа ва ҳодисалар эса фуқаролик ҳуқуқида юридик фактлар деб номланади. Узбекистан Республикаси Фуқаролик кодексининг 8-моддасида ана шундай юридик фактларнинг турлари санаб ўтилган бўлиб, унга кўра, фуқаролик хуқук ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса- да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. Шартнома ва унинг тузилиши юридик факт сифатида фуқаролик ҳуқук ва бурчларини вужудга келтириш асоси ҳисобланади. Шартнома тузиш бу аввало тарафлар хоҳиш иродасининг ифодаси саналади. Шартнома тузиш йўли билан эса икки ёки ундан ортиқ томон фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақпда келишади. Масалан, олди-сотди шартномаси тузиш орқали сотувчида товар ҳақини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши билан бирга, мазкур товарга нисбатан ундаги мулк хуқуқи бекор бўлади ва аксинча, сотиб олувчида товарга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келиши баробарида, товар ҳақи учун туланган пулга нисбатан ҳуқуқи бекор бўлади. Юридик факт сифатида шартнома тузиш жараёни томонларнинг ўз хоҳиш-иродасини ифодалаши ва уларнинг истаклари мос келишида намоён бўлади ва бу ҳолат шартнома конструкциясининг моҳиятидан, яъни икки томоннинг келишуви эканлигидан англашилади. Қонунчиқарувчи томонидан шартнома тузишнинг икки ҳолати ажратилган ва уларнинг ҳар бири учун алоҳида режим белгиланган. Бу икки ҳолат “ҳозир бўлганлар” ўртасида ва “ҳозир бўлмаганлар”1 ўртасида шартномаси тузишда ифодаланади. Иккала вариантда ҳам шартнома тузишга таклиф (оферта) ва унинг қабул қилиниши (акцепт) кетма-кет юзага келади ва ўзаро бирлашиб кетмайди. 1 “Ҳозир булганлар” деганда шарт нома тузиш жараёнида иккала томон хам юзма-юз мулокот килган холда туғркдан тугри шартнома тузиш жараёкида шахсан ёки вакиллари оркали иштирок этишлари тушунилади ва одатда бу холат тузилиши билан ижро этиладиган шартномаларда куп учрайди ‘Ҳозир булмаганлар’да эса бир томоннинг таклифи иккинчи томонга юборилади ва таклифни олган иккинчи томон уни кўриб чикиб кейинчалик шартнома тузишга рози бўлади ёки буни рад этади. 4