PDF Google Drive Downloader v1.1


Report a problem

Content text Фуқаролик судлов фаолиятида суд ҳужжатлари институти назарий ва амалий таҳлил. Эсанова З.2024.pdf

ЎЗБЕКИСТ ОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ ЭСАНОВА ЗАМИРА НОРМУРОТОВНА ФУҚАРОЛИК СУДЛОВ ФАОЛИЯТИДА СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ИНСТИТУТИ: НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ ТАҲЛИЛ МОНОГРАФИЯ
УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ ЭСАНОВА ЗАМИРА НОРМУРОТОВНА ФУҚАРОЛИК СУДЛОВ ФАОЛИЯТИДА СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ИНСТИТУТИ: НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ ТАҲЛИЛ МОНОГРАФИЯ ТОШКЕНТ- 2024
Тошке нт давлат юридик университети Тадқиқот этикаси Кенгашининг 2023 йил 26 декабрдаги 4- сон мажлис баённомаси қарори билан нашрга тавсия этилган. УДК: 347.9(075)(575.1) ББК:67.410 Эсанова З.Н. Фуқаролик судлов фаолиятида суд ҳужжатлари института: назарий ва амалий таҳлил. Монография. - Тошкент: ТДЮУ, 2024.-112 6. Т АҚРИЗЧИЛАР: С.М.САФОЕВА - Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси, юридик фанлар номзоди и Н.А.АЗИЗОВ - Узбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси кафедра мудири, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Монографияда фуқаролик процессуал ҳуқуқида суд ҳужжатлари института, суд ҳужжатлари таърифи ва таснифи, фуқаролик процессуал қонунчилигида мазкур институтларга киритилган янгиликлар, уларнинг тавсифи, суд ҳужжатларининг назарий ва амалий жиҳатлари, амалиётда қўллаш хусусиятлари, шунингдек соҳада келиб чиқаётган муаммолар ва уларнинг ечимига дойр фикр-мулоҳазалар, фуқаролик процессуал қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга дойр таклиф-тавсиялар ўрин олган. Ушбу монографияда илгари сурилган назарий, амалий ва илмий аҳамиятга эга қарашлар, ғоялар, фикр-мулоҳазалар, таклиф-тавсиялар, якуний хулосалар ҳамда суд амалиёти мисоллари, солиштирма тахдиллардан амалиёт ходимлари, докторантлар, мустакцл изланувчилар, тингловчилар, магистрлар, талабалар, шунингдек кенг китобхонлар фойдаланиши мумкин. ISBN 978-9910-9303-9-3 © Эсанова Замира Нормуротовна, 2024.
МУНДАРИЖА КИРИШ...............................................................................................4 1. Фуқаролик судларида процессуал ҳужжатлар таърифи ва таснифи, назария ва амалиётдаги аҳамияти.................................7 2. Фуқаролик процессуал ҳуқуқида суд ҳужжатлари институти, умумий қоидалари, суд ҳужжатларининг таснифи.........................10 3. Суднинг ҳал қилув қарори: таърифи ва таснифи, процессуал ҳужжатлар тизимидаги ўрни.................................. 15 4. Сиртдан ҳал қилув қарори, таркибий тузилиши, бошқа суд қарорларидан фарқли ва ўхшаш жиҳатлари.....................44 5. Суд буйруғи: мазмуни, чиқариш тартиби, назарий ва амалий жиҳатлари..........................................................................56 6. Суднинг ажрими, турлари, мазмун-моҳияти, ажримларга қўйиладиган талаблар........................................................................65 7. Суд қарори: чиқариш асослари ва тартиби..................................73 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.....................86 3
КИРИШ Сўнгги йилларда дунё миқёсида, жумладан юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар фуқаролик судлари амалиётини ҳам четлаб ўтмади. Барча жабҳада юз бераётган янгиликлар Фуқаролик процессуал ҳуқуқи назариясини, амалиётини ҳамда бу соҳадаги илмий тадқиқотлар доирасини янада кенгайтиришга ва такомиллаштиришга хизмат қилмоқда. Бу борада янги қонун ҳужжатлари қабул қилиниши, амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши, янги тадқиқотлар амалга оширилиши, янги процессуал институтлар вужудга келиши, янги нормалар пайдо бўлишига ва уларнинг амалиётга жорий этилишига замин яратилмоқда. о Узбекистан Республикаси Конституциясининг “X боб. Инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари” номли бобида, хусусан 54-моддасида “Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир. Давлат инсон ҳамда фуқаронинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди”. Жумладан, Конституциянинг 55-моддасида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади”. 4

Related document

x
Report download errors
Report content



Download file quality is faulty:
Full name:
Email:
Comment
If you encounter an error, problem, .. or have any questions during the download process, please leave a comment below. Thank you.