PDF Google Drive Downloader v1.1


Report a problem

Content text Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик ҳуқуқи.pdf

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ И.Б.ЗОКИРОВ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИ ДАРСЛИК (умумий қисм) қайта ишланган ва тўлдирилган тўртинчи нашр Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Координацион кенгашининг 1996 йил 23 июл қарори билан университетларнинг юридик факультетлари, юридик институт ва ҳуқуқ асослари ўқитиладиган бошқа олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик сифатида тавсия этилади Тошкент-2005
2 УДК 347 (575.1) 67.404 374 Мазкур дарслик ТДЮИ Илмий кенгашининг 2004 йил «25» июндаги 10 сонли мажлисида тасдиқланган Масъул муҳаррир: Ҳ.Раҳмонқулов, юридик фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, профессор. Тақризчилар: О.Оқюлов, юридик фанлари доктори, “Хўжалик ва меҳнат ҳуқуқи” кафедраси профессори. Б.Самархўжаев, юридик фанлари доктори, Ўзбекистон Миллий Университети Ҳуқуқшунослик факультети декани. Зокиров И.Б. 374 Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик ҳуқуқи: Университетларнинг юридик факультетлари, юридик институт ва ҳуқуқ асослари ўқитиладиган олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик. I қисм. И.Б.Зокиров; Масъул муҳаррир: Ҳ.Раҳмонқулов: Сарлавҳада Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги; Тошкент Давлат юридик институти. –4-нашр. Қайта ишланган ва тўлдирилган. –Т.: ТДЮИ, 2005. 372-бет. ББК 67.404 (5У)я 73 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ёзилган. Китоб университет юридик факультетлари, юридик институт ва ҳуқуқ асослари ўқитиладиган олий мактаб талабаларига дарслик сифатида тавсия этилади. Шунингдек, суд, прокуратура, адвокатура, нотариат ва бошқа орган ходимларига ҳам мўлжалланган.
3 © И.Зокиров, 2005 йил. © Тошкент Давлат юридик институти, 2005 йил.
4 ДАРСЛИК ҲАҚИДА Мана, мамлакатимиз Давлат мустақиллигига эришганига ҳам 14 йил тўлмоқда. Ушбу сана биздан йироқлашгани сари бу воқеликнинг мазмун-моҳиятини янада теран англаб бормоқдамиз. Ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Аниқроғи, иқтисодиёт либераллашиб, ислоҳотлар чуқурлашмоқда ва ўтган даврнинг энг муҳим ютуқларидан бири шуки, кишиларнинг тафаккури, шуури ўзгарди, воқеа-ҳодисаларга холисона, адолат юзасидан ўз баҳосини бермоқда. Бўлаётган ўзгаришларни китобхонга, ўқувчига, талабага етказиш ўз касбини севадиган ва шарафлайдиган ҳар қандай олим учун шарафли ишдир. Шу маънода устоз Икром Бекенович Зокиров томонидан тайёрланган мазкур дарслик ҳақида ҳам фақат илиқ гапларни айтиш мумкин. 1996 йилда И.Б.Зокиров томонидан миллий ҳуқуқшунослигимиз тарихида илк бор монографик қўлланма – дарслик - Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик ҳуқуқи яратилган эди. Дарслик бутун мамлакатимиз илмий жамоатчилиги, талаба ёшлар орасида қўлма-қўл бўлиб кетди. Айни вақтда шуни ҳам айтиш керакки, орадан ўтган йиллар давомида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш соҳасида катта ўзгаришлар амалга оширилди. Шу йиллар мобайнида мамлакатимизда кўплаб янги қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Улар жумласига Ер, Уй-жой, Оила кодекслари, “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”, “Хусусий корхона тўғрисида” каби янги қонунлар қабул қилинди, шунингдек ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Фуқаролик кодексига, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Лизинг тўғрисида”, “Мулкчилик тўғрисида”, “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунларга қатор қўшимча ва ўзгартишлар киритилди. Қолаверса, талай қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Табиийки, уларнинг қабул қилиниши ўз-ўзидан аввалгиларини ҳаракатдан тўхтатди. Ушбу қонун ҳужжатларидаги ҳуқуқий нормалар фуқаролик ҳуқуқининг мазмун-мундарижасига сезиларли даражада таъсир кўрсатди. Мазкур ҳолатларни ўқувчига, айниқса, талабаларга етказиш дарсликнинг янги таҳрирда ёзилишига туртки бўлди. Ушбу масъулиятли вазифани устоз И.Б.Зокиров яна ўз зиммасига олди. Ва мана, қўлимизда
5 дарсликнинг мутлақо янгича шакл-шамойил, мазмун-мундари- жадаги нусхаси турибди. Дарсликни ёзишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, халқаро Шартнома ва Конвенциялар, Фуқаролик кодексига, мазмунида фуқаролик-ҳуқуқий нормалар ётган кодекслар (Уй-жой, Ер, Оила кодекслари), жорий қонунлар, қонуности ҳужжатларига таянилган, суд амалиёти материалларидан унумли фойдаланилган. Айни вақтда дарсликда жаҳон ва маҳаллий цивилистика илми эришган энг сўнгги ютуқларнинг руҳи сезилиб турибди. Аминмизки, қўлингиздаги дарслик Сизни фуқаролик ҳуқуқи соҳасидаги билимларингизни бойитишда яқин кўмакдош, елкадош бўлади. М.Ҳ.Рустамбоев, ТДЮИ ректори, юридик фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўр- сатган юрист, профессор.

Related document

x
Report download errors
Report content



Download file quality is faulty:
Full name:
Email:
Comment
If you encounter an error, problem, .. or have any questions during the download process, please leave a comment below. Thank you.