Content text Давлат ва ҳуқуқ тарихи (янги давр давлатчилигининг шаклланиши ва ривожланиши). Муҳамедов Ҳ. 2018.pdf
Тарих фанида “Янги давр” одатда XVII асрнинг 40-50 йилларидан, яъни “Европа миқёсида”ги биринчи буржуа инқилоби хисобланган Англиядаги инқилобдан бошланиб, XX асрнинг бошигача бўлган вақтга тўғри келиши кўрсатилади. Нидерландияда XVI асрда юз берган инқилоб маҳаллий характерга эга бўлиб, инглиз инқилоби ёки XVin асрдаги буюк француз инқилоби сингари қўшни давлатларга катта таъсир кўрсатмади. Янги давр урта асрлардан ижгимоий-иқтисодий ва сиёсий муносабатларнинг миқёси ва жадаллиги билан, уларнинг натижасида янги типдаги цивилизациянинг вужудга келиш билан фарқ қилади. Янги даврнинг мазмун-моҳияти ижтимоий-сиёсий жиҳатдан ўзидан аввалги даврдаги сингари турли мамлакатларда айни пайтда бир хил бўлмади. Янги ижтимоий-сиёсий тузум дастлаб фақат Ғарбий Европанинг айрим мамлакатлари ва АҚТТТда ўрнатилди. Дунёнинг бошқа минтақаларида феодал муносабатлар, баъзан эса ҳатто ибтидоий жамоа муносабатлари сақланиб қолганди. Бироқ ҳукмрон гоя (тенденция) бутун дунёнинг кейинги ривожланишини белгилаб берди. Феодал муносабатлар дастлаб Марказий ва Шарқий Европада, шунингдек Осиё ва Лотин Америкасининг баъзи мамлакатларида аста-секин барҳам топди. Айни пайтда йирик капитал истик мамлакатлар қолоқ мамлакатларни ўз мустамлакаларига айлантириб бордилар. Мустамлакачилик тизими XVI асрда, асосан испанлар ва португалларнинг океан орқасидаги ерларни босиб олиши билан бошланди, XVII-XVIII асрларда ташаббус голландияликлар, инглизлар ва французлар қўлига ўтиб, бу тизим янада ривож топди. XVIII асраёқ Осиё ва Америкадаги мустамлака ерлар учун Англия билан Франция ўртасида ғоят қаттиқ кураш борди. Капиталистик мамалкатларнинг мустамлакачилик тизими дастлабки жамғаришнинг шаклан ва мазмунан шавқатсиз манбалардан бири бўлди. Капиталистик мамлакатлардаги меҳнаткашларнинг ахволи жуда оғир эди. Ноиқтисодий феодал эксплуатация ўрнига янада шавқатсиз бўлган капиталистик эксплуатация келган эди. Пекин шунга қарамай, буржуа тузумининг галабаси инсониятнинг ижгимоий тараққиёт йўлидаги ҳаракатининг янги ва жуда катта мухим қадами бўлди. Бунинг натижасида ишлаб з