PDF Google Drive Downloader v1.1


Report a problem

Content text Хорижий мамлакатларда маъмурий юстиция. .pdf

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ Д.АРТИКОВ, Б.ҚОСИМОВ ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДА МАЪМУРИЙ ЮСТИЦИЯ (Илмий рисола) ТОШКЕНТ – 2018
2 Ушбу илмий рисола Тошкент давлат юридик университети Илмий-услубий кенгашининг 2018 йил 29 январдаги 4-сонли мажлис баённомасига асосан нашрга тавсия этилган. УДК: 342.9(041)(575.1) Дилмурод Артиков, Ботиржон Қосимов. Хорижий мамлакатларда маъмурий юстиция. – Т.: ТДЮУ нашриёти, 2018. – 51 бет. Тақризчилар: ю.ф.н., доц. В.Эргашев, ю.ф.н., доц. Х.Хайитов. Ушбу илмий рисолада хорижий мамлакатларда маъмурий юстиция шакллари айрим давлатлар (Германия, Франция ва Россия) мисолида ёритиб берилган. Жумладан, маъмурий юстициянинг умумий судлов шакли, махсус судлов шакли ва квази судлов шаклининг келиб чиқиш асослари, маъмурий юстициянинг ҳуқуқий асослари ва маъмурий низоларни ҳал этиш тартиблари хусусида сўз юритилади. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. © Д.Артиков Д, Б.Қосимов. © Тошкент давлат юридик университети, 2018
3 КИРИШ Давлат муҳим ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий ҳодиса сифатида мураккаб, серқирра, кенг қамровли фаолият юритувчи сиёсий тузилмадир. Ҳар бир давлат органи давлатнинг маълум фаолият йўналишини таъминлайди ҳамда муайян вазифаларни бажаради. Жумладан, парламент қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширса, ҳукумат қонунлар ижроси ва давлат бошқарувини таъминлайди, судлар эса низоларни ҳуқуқий ҳал этади ва қонун устуворлигини таъминлайди. Давлат фаолиятининг ана шу йўналишлардаги вазифалари ҳамда жамиятдаги мавжуд эҳтиёжлар ва манфаатлардан келиб чиқиб, ҳар бир давлат органининг оқилона тузилиши ва ўз ваколатларини тўлиқ адо этишнинг ҳуқуқий механизмларини яратиш бугунги демократик ислоҳотлар ва модернизациялаш даврининг долзарб масаласидир. Хуқуқий демократик давлат қуриш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар айниқса ҳуқуқий фанлар соҳасида ўз ифодасини топмоғи лозим. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, маъмурий ҳуқуқ фанида мамлакатимизда давлат бошқаруви соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини акс эттириб бориш муҳим аҳамиятга эга. Маъмурий ҳуқуқнинг ижтимоий аҳамияти, энг аввало, шахс ва маъмурий органлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, шунингдек давлат бошқаруви соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларни давлат органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг ўзбошимчалигидан ҳимоя қилишда яққол намоён бўлади. Таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда айнан давлат бошқарувида шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ маъмурий-юстициявий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган масалалар долзарблигича қолмоқда. Маъмурий юстиция – бу жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа маъмурий органлар билан ўзаро муносабатларида вужудга келадиган оммавий характердаги низоларни ҳал этишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий механизмдир. Мамлакатимизда бундай низолар икки хил тартибда, яъни юқори турувчи орган ёки одил судлов орқали ҳал этилади. Мамлакатимизда ушбу тизимни такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламдаги ислоҳотларни амалга оширилаётгани диққатга сазовор.

Related document

x
Report download errors
Report content



Download file quality is faulty:
Full name:
Email:
Comment
If you encounter an error, problem, .. or have any questions during the download process, please leave a comment below. Thank you.