PDF Google Drive Downloader v1.1


Report a problem

Content text Рим хукуки.Топилдиев В. 2006.pdf

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ВОҲИДЖОН ТОПИЛДИЕВ РИМ ҲУҚУҚИ
РИМ ҲУҚУҚИ: МУАЛЛИФ: В.Р.ТОПИЛДИЕВ ТАҚРИЗЧИЛАР: ПРОФ. О.ОҚЮЛОВ ПРОФ. Р.РЎЗИЕВ МАСЪУЛ МУҲАРРИР: ПРОФ. Б.Б.САМАРХЎЖАЕВ Ушбу ўқув қўлланмада Рим ҳуқуқи тушунчаси, тизим и ва манбалари, ҳуқуқни ҳимоя цилиш шакллари, ш ахслар тушунчаси, оилавий ҳуқуқий муносабатлар, аш ёвий ҳучуцлар тўғрисидаги таълимотлар, маж бурият ҳуқуқи ва маж буриятларнинг алоҳида турлари, мерос ҳуқуқи масалалари ёритиб берилган. Ўқув қўлланма тадқиқотчилар, аспирантлар ва ҳуқуқш унос мутахассисларга мўлжалланган. Ўқув қўлланма, Мирзо Улугбек номидаги Ўзбекистон Миллий университета илмий услубий кенгешида кўриб чиқилди ва нашрга тавсия этилди. 2006 йил 18 апрел No 3 — сонли баённома
Ўз касбини яхши эгаллаган, чуқур билимли мутахассис кадрлар тайёрлаш, уларнинг замонавий билимлар асосида таълим олиши мустақил давлатимиз олдида турган долзарб ваэифалардан бири хисобланади. Чунки, мамлакатнинг иқтисодий тарақиёти омиллари, ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий соҳаларидаги ислоҳотларнинг жадаллашуви умуман бозор муносабатларини янада ривожлантириш кўп жихатдан юксак малакали, маънавий — аҳлоқий пок кадрларга боғлиқ. «Рим ҳуқуқи» XXV аср муқаддам Рим қулдорчилик давлатининг маҳсули бўлган, хозирда мавжуд бўлган барча ҳуқуқ соҳаларининг негизини белгилаб берган, жаҳон тарихи ва ҳуқуқий маданиятида алохида из қолдирган фуқаролик ва савдо ҳуқуқларининг вужудга келишида асос сифатида хизмат қилган ҳуқуқий хазиналаридан хисобланади.. Бу соҳа «Рим ҳуқуқи», «Рим фуцаролик ҳуқуқи», ёки «Рим хусусий ҳуқуқи» деб аталишидан қатъий назар, унинг мазмун ва моҳияти ўзгариб қолмайди. Чунки Қадимги Рим қулдорчилик давлатининг бирдан-бир ҳуқуқи фуцаролик ҳуқуқи бўлиб, ҳатто дастлабки пайтларда жиноий жазо билан боғлиқ бўлган ҳатти — ҳаракатлар ҳам бевосита фуцаролик ҳуқуций муносабатлар қаторида тартибга солинган. Ушбу ўқув цўлланмада Рим қуқуқи тушунчаси, тизими ва манбалари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш шакллари, шахслар тушунчаси, оилавий ҳуқуқий муносабатлар, ашёвий ҳуцуцлар тугрисидаги таълимотлар, мажбурият ҳуцуци ва мажбуриятларнинг алоҳида турлари, мерос ҳуцуци масалалари ёритиб берилган. Рим фуцаролик ҳуқуци инсоният тарихида ҳуқуц соҳаларини, ва умуман ҳуқуқ тизимини шаклланиши ва ривожланишининг асосини ўзида акс эттириб ҳуқуций маданиятнинг мухим жихатларидан бирини, яъни Рим юриспруденциясини ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъқидлаганидек, «Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади Тарих сабоцлари инсонни хушёрликка ўргатади, иродасини мустаҳкамлайди Инсон учун тарихдан жудо бўлиш — ҳаётдан жудо бўлиш демакдир».1 Шу маънода Рим фуцаролик ҳуцуқи тугрисида тасавурга эга бўлиш, уни билиш ва ўрганиш тарихимизни, хусусан ҳуцуций маданиятимиз тарихи ҳамда хозирда мавжуд бўлган ҳуцуц тизимимйз ва ҳуцуқ соҳаларимиз негизларини чуцур англашимизда мухим аҳамият касб этади.
1-БОБ. РИМ ҲУҚУҚИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА МАНБАЛАРИ 1 — §. Рим ҳуқуқининг предмети. 2 —§. Рим ҳуқуцининг эксплуатацияга асосланган давлатлар ҳуқуқи ривожланишидаги роли. 3 —§. Рим ҳуцуцини ўрганишнинг юристлар учун ацамияти. 4 —§. Рим юристларининг фаолияти. 5 — §. Рим з^уцуцининг манбалари 1-§. Рим ^уцуцининг предмети Рим цуцуци Рим цулдорчилик давлатининг, алохида шахсларнинг, фуцароларнинг мулкий муносабатларини ва мулк билан боғлиц бўлган шахсий номулкий тусдаги цамда умуман мулк билан боғлиқ бўлмаган «бошца шахсларга ўтказиб бериб бўлмайдиган» шахсий муносабатларини ҳамда оилавий цуцуций муносабатларини тартибга солади. Қадимги Рим жамиятида дастлаб ҳуцуц соҳаларидан биринчи бўлиб, фундаментал ҳуцуц соҳаси сифатида фуцаролик цуцуци вужудга келди. Дастлаб барча содир этилган царакатлар, муносабатлар одат нормалари, анъаналар, ота —боболар томонидан цолдирилган маросимлар, диний муносабатлар орцали тартибга солинган бўлса ҳам, лекин бу нормалар жамият ривожланишининг такомиллашиб бориши натижасида аста — секинлик билан ёзма равишдаги муносабатларга ўта бошлади. Ана шундай асосда вужудга келган ёзма равишдаги муносабатлар дастлаб фуцаролик цуцуций муносабатларини келтириб чицарди ва уларнинг царакат доирасини нихоятда кенг цилиб белгилади. Дарцацицат, вужудга келган барча ҳаракатлар, ҳатто жиноят элементлари билан боғлиц ҳаракатлар ҳам, дастлаб фуцаролик ҳуцуций нормалари билан тартибга солиниб, фуцаролик ҳуцуцининг ривожланиши учун катга асос ва замин яратган. Бундан икки минг беш юз йил илгари цулдорчилик тизими асосида Рим цулдорчилик жамиятида буюк Рим фуцаролик ҳуцуци вужудга келган бўлиб, у икки цисмга яъни оммавий (публичное) ва хусусий (частное) ҳуцуцларга бўлинган. Қадимги Римнинг машхур тарихчиси Тит Ливий (янги эрамизнинг 1 асри) Римдаги мавжуд бўлган одат нормаларидан келиб чиццан ёзма цонун «ХП Жадвал» цонунига оммавий ва

Related document

x
Report download errors
Report content



Download file quality is faulty:
Full name:
Email:
Comment
If you encounter an error, problem, .. or have any questions during the download process, please leave a comment below. Thank you.