Content text Ўзбекистонда нотариал фаолият. Т.Султонова. 2014..pdf
УЎК: 338.27 (575.1) КБК 67410 (5Ў) С-96 Султонова Т.С. Ўзбекистонда нотариал фаолият. Ўкув қўлланма. Т.: Юристлар малакасини ошириш маркази, 2014. - 88 б. 181Ш 978-9943-4478-0-6 Масъул муҳаррир: А.Б. Гафуров - Юристлар малакасини ошириш маркази директори, юридик фанлар номзоди Такризчилар: З.Н.Эсанова - ТДЮУ "Фукаролик процессуал ҳуқуқи” кафедраси лгл дири. юридик фанлар доктори Д.Ю.Хабибуллаев - ТДЮУ “Фукаролик процессуал ҳуқуки” кафедраси доценти, юридик фанлар номзоди С.А. Тоғаев - Учтепа тумани 1-сонли нотариал идора нотарилхи. 3-даражали адлия маслаҳатчиси Мазкур ўқув қўлланма жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш шароитида нотариал ҳаракатлар юзасидан келиб чикадиган ишларни судда кўришнинг ўзига хос процессуал жиҳатлари, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби, қоидалари ва хуқуқий асослари, нотариал фаолиятнинг процессуал хусусиятларини очиб беришга қаратилган. Шунингдек, қўлланмада суд-ҳуқуқ ислоҳотини амалга ошриш даврида нотариатни ислоҳ қилишнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш, судларда нотариал ҳаракатларни бекор бўлиши ва ҳақиқий эмас деб топиш асослари суд амалиётини ўрганиш асосида таҳлил қили- ниб, нотариал фаолиятни тартибга солувчи қонун ҳлжжатларининг нотариуслар фаолиятида қўллаш тартиби, нотариал фаолиятни амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари ёритиб берилди. Мазкур ўқув қўлланма нотариуслар, нотариал фаолиятни амалга ошириш ваколати қонунда назарда тутилган бошқа мансабдор шахслар. ҳуқуқшунослик йўналишидаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, докторантлар, магистрлар ва талабалар ҳамда ушбу маса- лага қизиқувчи мутахассислар ва кенг жамоатчилик учун мўжалланган. Ушбу ўкув кўлланма ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори кўмагида «Ўзбекситон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказини ривожланишига кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида нашр қилинган. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган. Мазкур нашр ахборот манбаи сифатида номланиши ва муаллифи кўрсатилган ҳолдагина ундан бепул нусха олиш ҳамда таълим бериш ва нотижорат мақсадларда фойдаланиш мумкин. Бунда барча ҳаракатлар такдим этилган ахборотнинг холис ва аниқ бўлишини таъминлашга қаратилган. Қўлланманинг мазмуни ва муаллифнинг фикр- лари ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори нуқтаи назари билан мос тушиши шарт эмас. Мазкур ўкув қулланма Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази илмий Кенгаши мажлисининг 2013 йил 9 октябрдаги карорига (2-сонли баённома) асосан нашрга тавсия этилган. 18ВҲ 978-9943-4478-0-6 © Тўтиёхон Султонова, 2014; © Юристлар малакаснни оширпш маркази, 2014; © “Ғап \ а 1ехпо1оц1уа” нашриёти, 2014.
КИРИШ Мамлакатимиз мустақилликнинг илк кунлариданоқ ривожланишнинг дунё тажрибасида синалган, ўз навбатида кейинчалик “ўзбек модели” деб тан олинган ўзига хос бўлган тараққиёт моделини ишлаб чиқди. Мамлакатимиз олдида турган муҳим вазифалардан бири демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш, бунинг учун фуқароларимизнинг ҳукуқий онг ва ҳуқуқий савиясини оширишдан иборатдир. Хуқуқий давлат бу қонун устуворлиги демакдир. Республикамиз муста- қилликка эришгач, мулкчилик соҳасида муҳим ўзгаришлар юз берди. Давлат томонидан мулк шакяларининг тенг ҳуқуқлигинини кафолатлаши белгилаб қўйилди. Бунинг натижасида фуқаролик муносабатларида шартномали муно- сабатларнинг сони кўпайди, бу эса юридик хизматни пухта, сифатли даражада бўлишини талаб қилмоқда. Хусусий мулкчиликнинг шаклланиши, мулкчилик соҳасида бир неча хил турдаги мулк эгаларини вужудга келтирди. Инсон ҳукуқлари, жумладан хусусий мулкка эга бўлиш ҳуқуқи қонун би- лан мустаҳкамланди. “Бу ишлар кимнингдир инъоми эмас, ёки хайр-эҳсони ҳам эмас, балки мустақиллигимизнинг ҳосиласидир. Шахс, жамият, фуқаро ва давлат буларнинг ҳаммаси битта муаммонинг турли жиҳатларидир”1. Қонунчиликни мустаҳкамлаш, давлат, жамият, фуқароларнинг манфаат- ларига мувофиқ иш кўриш демакдир. Мустақиллик туфайли мамлакатимизда халқаро амалиётда қабул қилинган, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворли- гидан келиб чиқадиган ҳуқуқий қоидалар ва нормаларга асосланган кенг ҳуқуқий макон вужудга келтирилди. “Биз тоталитар тузумининг ўз ҳукмини ўтказиш ва бошбодоқлигидан воз кечдик. Одамнинг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан шунинг- дек, мулкчиликнинг ҳамма шакллардаги маъмурий-хўжалик тузилмалари билан хилма-хил муносабатларини тартибга солишнинг ҳуқуқий нормалари сари дадил қадам ташладик”.2 Мамлакатимизда ўз йўлимизни белгилаб берадиган, ҳукуқий давлатни барпо этишда хизмат қилувчи замон талабига мос бўлган қонунларни ишлаб чиқиш ва уларни қабул қилиш давр талаби бўлиб қолди. Бу борада Олий Мажлис томонидан бир қатор қонунлар қабул қилинди, амалдаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу соҳадаги ишлар давом этмоқда И.А. Каримов “ҳукуқий давлатнинг мазмун-моҳиятини белгилайдиган амалда- ги кодекслар, қонунлар меъёрий ҳужжатларни танқидий баҳолаган ҳолда, ҳуқуқий давлатни шакллантириш борасида биринчи галда қабул қилишимиз 1 Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида, хавфсизликка таҳдид баркарорлик шартла- ри ва тараққиёт кафолатлари. -Т.: Ўзбекистон, 2000, 201-227-бетлар 2КаримовИ.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида, хавфсизликка тахдид барқарорлик шарт- лари ва тараққиёт кафолатлари. -Т.: Ўзбекистон, 2000, 201-227-бетлар. 3