Content text Давлат тилида иш юритиш амалий қўлланма. 2020.pdf
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти IM. Аминов!. А. Мадвалиев, Н. Маҳкамов, Н. Маҳмудов, Ё. Одилов ДАВЛАТТИЛИДА ИШ ЮРИТИШ Амалий қўлланма « 0 ‘zbekiston nashriyoti» Тошкент - 2020
УЎК: 35.077(575.1) КБК 65.050.2 Д 95 Филология фанлари доктори, профессор Н. Маҳмудов таҳрири остида Тўлдирилган, такомиллаштирилган 9-нашри д 95 Давлат тилида иш юритиш: амалий қўлланма / М.Аминов ва бошқ. - Т.: « 0 ‘zbekiston nashriyoti» дав- лат унитар корхонаси, 2020. - 528 б. ISBN 978-9943-6520-0-2 Ушбу қўлланмада ташкилот ва муассасаларнинг иш юритиш фаолиятида энг кўп қўлланадиган ҳужжатлар, улар- ни тузиш тартиб-қоидалари масалаларига тўхталинди, улар тегишли намуналар билан кўрсатилди, иш юритишга оид луғат берилди. Қўлланма, биринчи навбатда, ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларига, бошқарув фаолиятида бево- сита ҳужжат устида ишловчилар, котиб-референтлар, кадр хизмати ходимларига мўлжалланган, шунингдек, ундан ҳи- собчилар, адлия маслаҳатчилари, аудитор, менежерлар ҳам фойдаланишлари мумкин. УЎК: 35.077(575.1) КБК 65.050.2 © «O‘zbekiston nashriyotb> ISBN 978-9943-6520-0-2 2000,2020
МУҚАДЦИМА Ўзбекистоннинг миллий мустақиллиги ҳеч бир истисносиз она тилимиз ривожи учун ҳам кенг йўл очди. Давлатимизнинг асосий қонуни - Конституциямизда, «Давлат тили ҳақида»ги қонун ва бошқа расмий ҳужжатларда ўзбек тилининг ҳуқуқий мақоми ва истиқболи аниқ кўрсатиб берилган.Неча асрлар мо- байнида гоҳ юксак ривожу шуҳрат топган, гоҳида нописанд- лик, турткилаш ва камситишлардан эзилган,аммо ёруғ кунлар- га етмоқ умиди сўнмаган тилимиз чинакам мунаввар кунларга саломат етиб келди. Айниқса, бугунги кунда “Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари” деган устувор ғоя асосида ўз тараққиётининг тамомила янги босқичига дадил қадам қўяётган мамлакати- мизда барча соҳалардагидек давлат тилининг ўрни ва нуфузи- ни ошириш борасида ҳам туб бурилиш жараёнлари бошпанди. Президентимиз Ш.Мирзиёев ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўтгиз йиллигига бағишланган тантанали маро- симдаги нутқида бу борада қилинадиган кўламли ишларнинг тўлақонли тарҳини чизиб берар экан, бу ишларнинг пировард натижаларини қуйидагича ифода этди:“Мухтасар айтганда, ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз лозим”1. Ҳар бир фуқа- ронинг онгу шуурида ана шу қоиданинг саломатлиги ва собит- лиги юрт юксалишининг ҳам, мамлакат мустақиллиги муҳофа- заси мунтазамлигининг ҳам гаровидир. Мазкур тарихий нутқда таъкидланганидек, “дунёдаги қа- димий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз 1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи // Халқ сўзи, 2019 йил 22 октябрь 3