Content text Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашишнинг ҳуқуқий жиҳатлари. Салаев Н.С., Тулаганова Г.З. 2019..pdf
Сарлавҳада: Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик Университети. Н.Салаев, Г.З.Тулаганова (юридик фанлар доктори, профессор). Монография. - Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашишнинг ҳуқуқий жиҳатлари 128 бет. ББК 67.411 УДК 343.37/035.3(575.1) Тақризчилар: ю.ф.д. профессор А.Отажонов ю.ф.д. профессор Р.А.Зуфаров Мазкур монографияда жиноий даромадларни легаллаштириш жиноятининг тушунчаси, моҳияти ва вазифалари, жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашишнинг ташкилий ва хуқуқий асослари, Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши ва уларни олдини олишга қаратилган халқаро ҳамкорлик шакллари, Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишдаги дастлабки натижалар, Хорижий давлатларнинг жиноий даромадларни легаллаштириш жиноятига қарши курашиш, уларни олдини олиш амалиётининг ўзига хос хусусиятлари ва турлари илмий ва амалий жиҳатлари атрофлича, тизимли тахдил этилган. Монографияда жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш ва уларни олдини олишнинг ташкил этишнинг ҳуқуқий- ташкилий асослари айнан шу масалада амалий тавсиялар шакллантирилган ва оммабоп тарзда баён этилган. Монография хуқуқшунослик йўналишида таҳсил олаётган бакалавр, магистрлар ҳамда ҳуқуқий мавзуларда илмий тадкиқотлар олиб бораётган изланувчи-тадқиқотчилар ва ўқитувчилар, шунингдек суд-ҳуқуқ тизимини таҳлил этиш билан шугулланувчи мутахассислар ҳамда кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган. © Н.С.Салаев, Г.З.Тулаганова, 2019. © Тошкент давлат юридик университети, 2019.