Content text Ташқи меҳнат миграцияси ва унинг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш истиқболлари. Турсунов Ю. 2012..pdf
ТДЮИ, 2012 йил, 183 бет. Турсунов Ю, Ташқи меҳнат миграцияси ва унинг ҳуқуқий асосларини ривожлантприш истиқболларини / Ю. Турсунов; ЎзР Адлия вазирлиги, Тош. Давлат юридик ин-ти. - Т.:Тош. Давлат юрид. ин-ти, 2012 - 183 б. УДК 67.404(5Ў Т91) ББК 67,404(5Ў)+65.248 Ўзбекистон Республикаси ташқи дунё учун очиқ, демократик давлат сифатида ўз мустаққиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб жаҳондаги давлатлар ва ҳалқаро ташкилотлар билан тенг ва ўзаро фойдали ҳамкорликни кенг йўлга қўйиб келмокда. Бундай хамкорликдан кўзланган бош мақсад-инсон ҳуқукдарини таъминлаш, фуқароларимизнинг ижтимоий - иқтисодий ҳукуқлари мамлакатимиз ташқарисида самарали мухофаза этилишига эришишдан иборат. Ўзаро инсоний ҳалқаро алоқалар мисли кўрилмаган даражада ривожпаниб бораётган ҳозирги даврда аҳоли миграцияси билан боғлиқ бўлган жараёнларни, бу жараеннинг муҳим таркибий қисми санапмиш ташқи меҳнат миграциясини ҳукуқий тартибга солиш фуқароларимиз ҳаёти ва саломатлиги, мулкий ва шахсий ҳукуқлари, мамлакатимиз иқгисодий ва сиёсий манфаатларини самарали ҳимоялашга, юртимизда тинчлик-барқарорлик таъмин этилишига ҳизмат қилувчи муҳим омиллардан санапади. Шу сабабли давлатмиз томонидан юритиладиган ташқи сиёсат, шу жумладан меҳнат миграциясига дойир сиёсат юқоридаги омилларни ўз ичига қамраб олади. Мазкур монографик тадқиқот ташқи меҳнат миграцияси ва уни ҳукуқий тартибга солиш аҳволи, бу соҳадаги қонунчилик тизимларини янада такомиллаштиришнинг долзарб вазифалари, аср иллати саналмиш одам савдоси ва ҳалқаро жиноятчиликка қарши кураш олиб борилишида меҳнат миграциясига оид қонунчиликнинг ўрни, фуқароларимизнинг мамлакат ташқарисида ёлланма меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи ва уни амалга оширишининг ҳукуқий муаммолари ҳамда уларни бартараф этиш йўлларига бағишланади. Монография ҳалқаро қонунчилик ва уни ўрганиш, шу асосда миллий қонунчилигимизни такомиллаштириш, ташқи меҳнат миграциясига оид қонунчилик муаммолари билан шуғулланувчи тадқиқотчилар, олимлар, мутахассислар, тапаба ёшларга мўлжалланади. Тақризчилар: М.И. Иўлдошев - Узбекистон Банк-молия академияси кафедра мудири, профессор. М.А. Усманова - ТДЮИ “Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя хуқуқи’' кафсдраси мудири, ю.ф.д. “Ўзбекистон Республикасида ташқи меҳнат миграцияси ва унинг ҳуқуқий псосларини такомиллаштириш истиқболллари”. Монографик тадқиқот © Й.Турсунов. © Тошкент давлат юридик институти. 2012 й. 2
МУНДАРИЖА К И Р И Ш.......................................................................................5 I - Б О Б. ГЛОБАЛИЗАЦИЯ ЖАРАЁНИДА АҲОЛИ МИГРАЦИЯСИ ВА УНИНГ БАЪЗИ ҲУҚУҚИЙ МУАММОЛАРИ. $1.Аҳоли миграцияси тушунчаси ва уни ҳаракатга келтирувчи ижтимоий- иқтисодий механизмлар моҳияти............................................................................. 9 $2. Аҳоли миграцияси: ижобий ва салбий жиҳатлари тавси........................12 $3. Аҳоли миграциясини ҳукуқий тартибга солиш: ҳалқаро ва миллий ҳуқ\'қий масалапар...................................................................................................... 27 II - Б О Б. АҲОЛИ МИГРАЦИЯСИ ВА ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЧИЛИГИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ. $1.Ташқи меҳнат миграцияси ва унинг қонунчилик асослари....................35 $2. Мигрант меҳнаткашлар. Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидаги хуқуқий мақоми..........................................................................50 $3. Хорижда меҳнат фаолиятини амлга ошираётган Ўзбекистон Республикаси мигрант меҳнаткашлари ҳукуқларини ҳимоя қилиш...................59 III - Б О Б. ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ. ТАШКИЛИЙ-БОШҚАРУВ ТИЗИМИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАРИ $1. Ташқи меҳнат миграциясини ташкил этувчи ва назорат қилувчи давлат органларининг ваколатлари ва вазифалари............................................................... 71 $2. Ўзбекистон Республикасида ташқи меҳнат миграциясини ҳукуқий жиҳатдан бошқариш тизимларини такомиллаштириш муаммолари..................77 IV - Б О Б. ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ ВА МИГРАНТ МЕҲНАТКАШЛАР ҲУҚУҚЛАРИ МУХОФАЗАСИГА ОИД БМТ ВА ҲМТ ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРИ УМУМИЙ ТАВСИФИ. $1. Мигрант меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқлари мухофазасига оид БМТ ҳалқаро ҳукуқий ҳужжатлари умумий тавсифи.......... 81 $2. Ҳалқаро меҳнат ташкилоти Конвенциялари ва Тавсияларида меҳнат миграциясини ҳалқаро ҳуқуқий тартибга солиниши масалалари.........................93 V - Б О Б. МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИГА ОИД МИНТАҚАВИЙ ҲАЛҚАРО ҲУЖЖАТЛАР ВА ҲАМКОРЛИКНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ $1. Жаҳондаги ҳалқаро ташкилотлар фаолиятида меҳнат миграцияси масалаларининг тутган ўрни......................................................................................96 $2. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги минтақавий ҳалқаро ташкилоти ва унинг меҳнат миграцияси муаммоларига оид ҳалқаро ҳукуқий хужжатлари 100 $3 Ҳалқаро миграция ташкилоти. статуси ва вазифалари............................105 3