PDF Google Drive Downloader v1.1


Report a problem

Content text Жиноят процессуал ҳуқуқи. Тулаганова Г, Базарова Д, Уралов С.2021.pdf


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ Г.З. ТУЛАГАНОВА, Д.Б. БАЗАРОВА, С.С. УРАЛОВ «ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ» ФАНИДАН ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА УМУМИЙ ҚИСМ ТОШКЕНТ-2021
УДК 343.1(575.1) Г.З. Тулаганова, Д.Б. Базарова, С.С.Уралов. «Жиноят-процессуал ҳуқуқи» фанидан ўқув қўлланма. —Тошкент: ТДЮУ нашриёти, 2021 й. — 325 бет. Сарлавҳада: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, ТДЮУ. Тақризчилар: И.Р.Астанов - Бош прокуратура Академияси Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан назорат кафедраси профессори, ю.ф.д. Б.Б.Хидоятов - Тошкент давлат юридик университети Жиноят- процессуал ҳуқуқи кафедраси профессор в.б., ю.ф.н. Ушбу ўқув қўлланма юридик олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабаларга семинар ва амалий машгулотларга тайёргарлик кўриш ва модуль доирасида топшириқларни бажаришларига кўмаклашиш учун тайёрланган. Ўкув кўлланма бакалавриат йўналишининг 5240100-юриспруденция ихтисослиги бўйича билим олувчиларга мўлжалланган. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сонли бўйруғига асосан нашрга тавсия этилган. © Г.З.Тулаганова, Д.Б.Базарова, С.С.Уралов © Тошкент давлат юридик университети, 2021 йил.
Кириш Барча юридик олий ўқув юртларида жиноят-процессуал ҳуқуқи энг асосий махсус фанлардан бири ҳисобланади. Мазкур фанни ўқитишдан мақсад талабаларга жиноят процесси тушунчаси, мазмуни, вазифасини англашга имкон яратиш, жиноят процессининг тавсифи, принциплари ва халқаро жиноий-ҳуқуқий муносабатларни ўрганиш, иштирокчиларнинг жиноят процессида тутган мавқеи, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жиноят ишини қўзғатиш, мажбурлов чоралари, етказилган зарарларни қоплаш, дастлабки тергов ва суд муҳокамасининг умумий шартлари, хукмларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш, апелляция, кассация ва назорат тартибида иш юритиш, ҳукм, ажрим ва қарорларни иажро этиш, алоҳида тоифадаги жиноят ишларини юритиш каби босқичлар тўғрисидаги билимларни беришдан иборат. 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида’ги ЎРҚ-637-сонли Қонуни таълимга бўлган муносабатларни янги палласини бошлаб берди. Ўқув қўлланмада, вояга етмаганлар ишларини юритиш ярашув ва ишни судга қадар юритишда амнистия актини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритишнинг мазмуни, моҳияти очиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5987-сонли Фармони юридик таълимни ривожлантириш, уни такомиллаштириш, ўқитишнинг янги методикаларини белгилаб берди. Жиноят-процессуал ҳуқуқи фанининг асосий вазифаси: талабаларда мантиқий фикрлаш салоҳиятини шакллантириш қўлланма орқали асосий назарий ва амалий масалаларни сингдириш, талабаларга процессуал қонунни амалиётга тадбиқ қилишни ўргатишдан иборат. 3

Related document

x
Report download errors
Report content



Download file quality is faulty:
Full name:
Email:
Comment
If you encounter an error, problem, .. or have any questions during the download process, please leave a comment below. Thank you.