PDF Google Drive Downloader v1.1


Report a problem

Content text Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал кодексига шарҳ. Махсус қисм. Сахаддинов С. 2014..pdf


Салохиддин Сахаддинов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИГА ШАРҲЛАР (МАХСУС ҚИСМ) (Илмий-амалий шарҳ) Тошкент "Янги аср авлоди" 2014
УЎК:347.9 (575.1) (0954.5.072) КБК:67.411(5Ў) С-35 Сахаддинов, Салохиддин Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига шархдар. Махсус қисм (ил- мий-амалий шарҳ) / Масъул муҳаррир: профессор Б.Х.Пўлатов. - Тошкент: Янги аср авлоди, 2014. - 592 б. ISBN 978-9943-27-392-4 Масъул муҳаррир: Б.Х.Пўлатов юридик фанлар доктори, профессор Тақризчнлар: З.Ф.Иноғомжонова, юридик фанлар доктори, профессор Г.З.Тўлаганова, юридик фанлар доктори Д.М.Мнразов, юридик фанлар номзоди Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси М ахсус қисмига тайёрланган мазкур илмий-амалий шарҳда мазкур қонун ҳужжатига сўнгги йилларда киритилган ўзгар- тиш ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда, уларни ҳуқуқни қўллаш фаолиятидаги амалий татбиғини ўрганиш натижаларига алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур шарҳда ЎзР ЖПК нормалари мазмунига киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳияти жиноят-про- цессуал ҳуқуқи фани ва назариясидаги сўнгги янгиликлар ва ютуқларни ҳисобга олган ҳолда очиб берилган. Ушбу шарҳ суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, адвокатлар, ҳуқуқшунос олимлар, тадқиқотчилар, ҳуқуқшунослик йўналишида таҳсил олаётган талабалар ва магистр- лар ҳамда кенг жамоатчилик учун мўлжалланган. УЎК:347.9 (575.1) (0954.5.072) КБК:67.411(5Ў) Ушбу Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ^Маҳсус қисмига шарҳлар (илмий-амалий шарҳ) Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Илмий-ўқув маркази ўқув-услубий кенгашида 2014 йил 9 июнда муҳокама қилинган (6-сонли баённома) ва нашр этишучун тавсия этилган. ISBN 978-9943-27-392-4 © С. Сахадцинов. «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига шарҳ- лар». «Янги аср авлоди», 2014 йил.
СЎЗБОШИ Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг биринчилардан бўлиб, 1994 йил 22 сентябрдаги 2013-ХИ-сонли Қонун билан жиноят-процессуал муносабатларни тартибга солувчи демократик ва инсонпарвар ғояларни ўзида му- жассам этган янги Жиноят-процессуал кодексини қабул қилди ҳамда 1995 йил 1 апрелдан эътиборан уни амалга киритди. Жиноят-процессуал кодекси мамлакатимизда жиноят ишларини юритиш тарти- бини белгиловчи асосий қонун ҳужжати ҳисобланади. Бошқача айтганда, Ўзбе- кистон Республикаси ҳудудида жиноят ишларини юритиш тартибини белгилов- чи муқобил қонун ҳужжатлари мавжуд эмас. Жиноят ишларини юритиш тартиби фақатгина Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси билан бел- гиланади. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси давлат ва жамият ҳаётида жиноятларни тез ва тўла очиш, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолат- ли жазо берилиши ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмасли- ги ва ҳукм қилинмаслиги учун айбдорларни фош этишдан ҳамда қонуннинг тўғри татбиқ этилишини таъминлаш каби муҳим ҳуқуқий ва ижтимоий функцияларни бажаради. Жиноят ишларини юритишнинг жиноят-процессуал қонунларда белги- ланган тартиби қонунийликни мустаҳкамлашга, жиноятларнинг олдини олишга, шахс, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя этишга ёрдам қилмоғи лозим. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси нормалар ижросини янада аниқлаштириш, жиноят-процессуал муносабатларнинг норматив-ҳуқуқий асосларини янада барқарорлаштириш мақсадида 1996 йил 27 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги, 1998 йил 25 декабрда “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги, 2001 йил 29 августда “Прокуратура тўғрисида”ги (янги таҳрири), 2000 йил 14 де- кабрда “Судлар тўғрисида”ги (янги таҳрири), 2010 йил 1 июнда “Суд экспертиза- си тўғрисида”ги, 2011 йил 29 сентябрда “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги ҳамда 2012 йил 25 декабрда “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг Жино- ят-процессуал кодексининг айрим нормаларини кенгайтирилган ҳолда шарҳлашга ва қўллашга хизмат қилмоқда. 2014 йил октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессу- ал кодексига жами 53 маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган бўлиб, сўнгги йилларда киритилган бир қатор муҳим ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти етарлича очиб берилмаганлиги, ўз навбатида ушбу нормаларни тўғри ва самарали кўллаш мақсадида мазкур кодексга шарҳ тайёрлаш заруриятини тақозо этмокда. Мазкур шарҳни тайёрлашда ЎзР ЖПКга сўнгги йилларда киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини ёритиб беришга ҳамда уларни амалиётда кўллаш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди. 3
ФОЙДАЛАНИЛГАН ҚИСҚАРТМАЛАР РЎЙХАТИ ЖИК - Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси ЖК - Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ЖПК - Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ИИВ - Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги МЖтК - Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ко- декси МК - Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси МХХ - Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик хизмати СВЖЖДЛҚКД - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш депар- таменти ФВВ - Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ФК - Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ФПК - Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик-процессуал кодекси ХПК - Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик-процессуал кодекси 4

Related document

x
Report download errors
Report content



Download file quality is faulty:
Full name:
Email:
Comment
If you encounter an error, problem, .. or have any questions during the download process, please leave a comment below. Thank you.