PDF Google Drive Downloader v1.1


Report a problem

Content text Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига шарҳ. Умумий қисм. Сахаддинов С. 2014..pdf



УЎК:343.13(575.1)(094.4) КБК:67.411(5ў) С-35 Сахаддинов, Салохиддин Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига шар\лар. Умумий қисм (ил- мий-амалий шарҳ) / Масъул муҳаррир: профессор Б.Х.Пўлатов. - Тошкент: Янги аср авлоди, 2014.-592 б. ISBN 978-9943-27-322-1 Масъул муҳаррир: Б.Х.Пўлатов юридик фанлар доктори, профессор Тақризчилар: З.Ф.Иноғомжонова, юридик фанлар доктори, профессор Г.З.Тўлаганова, юридик фанлар доктори Д.М.Миразов, юридик фанлар номзоди Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси Умумий қисмига тайёрланган мазкур илмий-амалий шархда мазкур қонун ҳужжатига сўнгги йилларда киритилган ўзгар- тиш ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда, уларни ҳуқуқни қўллаш фаолиятидаги амалий татбиғини ўрганиш натижаларига алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур шархда ЎзР ЖПК нормалари мазмунига киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳияти жиноят-про- цессуал ҳуқуқи фани ва назариясидаги сўнгги янгиликлар ва ютуқларни ҳисобга олган ҳолда очиб берилган. Мазкур шарҳ Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан ўрганилиб шарҳ ком- плекс тарзда, тизимли равишда илмий-тадқиқот қоидаларига риоя қилинган ҳолда ишлаб чиқарилганлиги кўрсатилган (2014 йил 21 апрелдаги 11-108-14-сонли хат). Ушбу шарҳ суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, адвокатлар, ҳуқуқшунос олимлар, тадқиқотчилар, ҳуқуқшунослик йўналишида таҳсил олаётган талабалар ва магистр- лар ҳамда кенг жамоатчилик учун мўлжалланган. УЎК:343.13(575.1)(094.4) КБК:67.411(5ў) Ушбу Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси Умумий қисмига шарҳлар (илмий-амалий шарҳ) Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Илмий- ўқув маркази ўқув-услубий кенгашида 2014 йил 9 июнда муҳокама қилинган (6-сонли баённома) ва нашр этиш учун тавсия этилган. ISBN 978-9943-27-322-1 © С. Сахаддинов. «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига шарҳ- лар». «Янги аср авлоди», 2014 йил.
СЎЗБОШИ Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг биринчилардан бўлиб, 1994 йил 22 сентябрда 2013-ХП-сонли Қонун билан жиноят-процессуал муносабатларни тартибга солувчи демократик ва инсонпарвар ғояларни ўзида мужассам этган янги Жиноят-процессуал кодексини қабул қилди ҳамда 1995 йил 1 апрелдан эътиборан уни амалга киритди. Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари шароитида жиноят-процессуал муносабатларнинг алоҳида жиҳатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг бир қатор махсус қонун ҳужжатлари қабул қилинганлиги ҳам мамлакатимизда жиноят-процессуал соҳанинг норматив-ҳуқуқий асослари янада барқарорлашувига хизмат қилди. Хусусан, 1996 йил 27 дскабрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни, 1998 йил 25 декабрдаги “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”, 2001 йил 29 августдаги “Прокуратура тўғрисида” (янги таҳрири), 2000 йил 14 декабрдаги “Судлар тўғрисида” (янги таҳрири), 2010 йил 1 июндаги “Суд экспертизаси тўғрисида”, 2011 йил 29 сентябрдаги “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқца сақлаш тўғрисида” ҳамда 2012 йил 25 декабрдаги “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг айрим нормаларини кенгайтирилган ҳолда шарҳлашга ва қўллашга хизмат қилмоқца. 2014 йил июн ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жами 52 маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган бўлиб, сўнгги йилларда киритилган бир қатор муҳим ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти етарлича очиб берилмаганлиги ўз навбатида ушбу нормаларни тўғри ва самарали қўллаш мақсадида мазкур кодексга шарҳ тайёрлаш заруриятини тақозо этмоқца. Мазкур шарҳни тайёрлашда ЎзР ЖПКга сўнгги йилларда киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини ёритиб беришга ҳамда уларни амалиётда қўллаш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди. Муаллиф

Related document

x
Report download errors
Report content



Download file quality is faulty:
Full name:
Email:
Comment
If you encounter an error, problem, .. or have any questions during the download process, please leave a comment below. Thank you.